2015 йилнинг 7 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов юртимизга мунтазам парламентлараро алмашувлар доирасида ташриф буюрган Европа парламентининг Марказий Осиё мамлакатлари ва Монголия билан алоқалар бўйича Делегацияси раиси Ивета Григулени қабул қилди. бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш масалалари ҳамда Олий Мажлис палаталари ва Европа парламенти алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва уларни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида кўп режали ҳамкорликни кенгайтириш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашдан икки томон ҳам мафаатдор эканлиги таъкидланди.
Томонлар Ўзбекистон-ЕИ Ҳамкорлиги кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш жараёнига алоҳида эътибор қаратдилар. Учрашувда ЕИ Элчиси Юрий Штерк иштирок этди.
Изоҳ (0)