Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Microsoft компанияси ўтган ҳафтада тақдим этилган How-Old.net хизматига юкланган суратларни исталган жойда чоп этиш ҳуқуқига эга бўлади, деб хабар бермоқда The Independent.

Фото: how-old.net

Фото: how-old.net

Хизматдан фойдаланиш шартларида ёзилишича, хизматга расм юкланиши компанияга ундан интернетдаги ишларида фойдаланиш ҳуқуқини беради. Қоидалар Microsoft’га ва унинг филиалларига суратларни чоп этиш, қайта ишлаш ва ўзгартиришга рухсат беради. Шунингдек, расм билан бирга исмингизни чоп этишга ҳам рухсат этилади.

Microsoft ушбу хизматга юкланган суратларга эгалик ҳуқуқига даъво қилмаслигини маълум қилган. How-Old.net сайтида шартлар тўғридан-тўғри берилмаган: сайтнинг қуйи қисмидаги «Фойдаланиш қоидалари» Microsoft’нинг булут хизматларидан фойдаланиш шартларига ҳавола беради (унинг бир қисми сифатида), ёшни аниқлаш хизмати айнан шу платформада ишлайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Профессионал асарлардан тортиб оддий қўл телефонида олинган суратларгача — фоторассомларнинг ҳисобот кўргазмасига фототашриф
Дунё
Ерни кучли ва узоқ давом этадиган магнит бўронлари қоплайди
Дунё
Даниялик сиёсатчи Россиянинг Даниядаги элчихонаси олдида яна Қуръонни ёқиб юборди. Рамзан Қодиров бунга муносабат билдирди