Фарғона шаҳар Янги аср кўчасида истиқомат қилувчи шахс маҳалласидан бир таниши ўтиб кетаётганини кўрди, деб хабар беради «Постда».
У танишидан уяли телефонини бериб туришини сўради ва унинг кўзини шамғалат қилиб, қочиб кетди. Телефонидан айрилган жабрланувчи ички ишлар идораларига хабар берди.
Қўлга тушган ҳуқуқбузар тергов жараёнида «ҳазиллашган эдим» деб баҳона қилиб, жазодан қутилиб қолмоқчи бўлди, дейилади манбада.
Изоҳ (0)