Мельбурн шаҳрида беш мингдан ортиқ киши Ғарбий Австралия штатида аборигенларнинг манзилгоҳлари ёпилишига қарши намойишга чиқди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Норозилик акцияси ташкилотчиси бўлган «Аборигенлар қаршилиги жангчилари» гуруҳи уюшмалари ёпилиши хавфи остида бўлган туб аҳоли вакиллари бирдамлик кўрсатишни мақсад қилган.
Қайд этилишича, Ғарбий Австралия штати ҳукумати молиялаштириш манбалари етишмовчилиги туфайли аборигенларнинг 274 та аҳоли пункти ёпилиши мумкинлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)