Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат теннис турнирининг жуфтликлар мусобақаси якунланди. Ушбу турнирнинг финалига Ўзбекистондан уч нафар теннисчи етиб келган эди, деб хабар бермоқда Olamsport.com.
Финал баҳсида биринчи рақамли жуфтликни ҳосил қилган ўзбекистонлик теннисчилар – Альбина Хабибулина ва Полина Меренкова жуфтлиги бош мукофотни қўлга киритди. Улар финал учрашувида Ўзбекистоннинг яна бир вакиласи Влада Якшибарова ҳамда россиялик Дарья Лодикова жуфтлигини 6:3, 6:1 ҳисобида таслим этди.
Изоҳ (0)