Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрининг марказий деҳқон бозоридаги сотувчи растани бирозга назоратсиз қолдириб, дўконга кириб кетди, деб хабар беради «Постда» нашри.
Бундай қулай фурсатни қўлдан бой беришни ақлсизлик деб билган шахс растадаги буюмларни йиғиштириб, халтасига жойлади ва воқеа жойидан яширинди. Қайтиб чиқиб, бўм-бос‘ҳ растани кўрган дўкон соҳибининг атрофдагилардан сўраб-суриштириши фойда бермади. Шундан сўнг, у тезлик билан ички ишлар идорасига хабар берди.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида жиноятчи қўлга тушди. Тергов жараёнида ушбу жиноятни содир этган Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида яшовчи шахс муқаддам ҳам судлангани аниқланди.
Изоҳ (0)