Россиянинг «Главная сцена» мусиқий лойиҳаси ғолиби бўлган Сардор Эшмуҳаммедов (Милано) «Звездний бульвар» интернет-порталига берган интервьюсида бутун Ўзбекистон унинг шоудаги иштирокини кузатганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
«Айтишим мумкинки, ватаним — бутун Ўзбекистонда менинг ушбу лойиҳадаги иштироким ҳақида билмаган одам йўқ. Барча мени ҳам, ушбу лойиҳани ҳам кузатиб борди ва бу ажойиб!», — деди Сардор.
23 ёшли қўшиқчи лойиҳанинг бош соврини бўлган гастрол сафарлари тафсилотлари ҳали маълум эмаслигини ҳам айтиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, фаолиятини Россияда давом эттиришга қарор қилган.
Изоҳ (0)