Мен Apparel.uz интернет-дўкониниг асосчиси ва раҳбари Фаррух Усмановман. Ҳозир сизларга ўз бизнесим қисқа вақт ичида муваффақиятга эришишида ёрдам берган омил ҳақида сўзлаб бермоқчиман.
Бир йилча олдин менда турли мавзулардаги суратлар туширилган пахтадан тайёрланадиган футболкалар ишлаб чиқариш ғояси туғилди. Ускуна, материалларни сотиб олдим, дизайнермизда эса бўлажак маҳсулотнинг бир нечта эскизлари тайёр эди.
Олдимда маҳсулотни сотиш масаласи турарди. Ҳамкасблар билан келишиб, эълонлар сайтларига мурожаат қилишдан кўра, ўз сайтимизни яратишга қарор қилдик. Тез орада мен бу масалада маълум тўлов эвазига ёрдам бериши мумкин бўлган мутахассисларни топдим. Биргаликда сайт яратишга киришдик. Сайт яратишда унча кўп нарсани тушунмайдиган мендек одам учун бу жуда қийин иш бўлиб туюлди. Бироқ, якунда менинг Apparel.uz номли сайтим яратилди.
Менга сайтни топширишгандан кейингина уни яратиш ишнинг фақат ярми эканлигини тушундим. Сайтни ҳар куни бошқариб бориш керак эди. Йигитлар тўлов эвазига буни қилишга тайёр эди, бироқ бюджетимизда фақатгина сайтни яратиш учун маблағ ажратилгани туфайли бу оғир эди. Мен сайтни ўзим бошқараман деб ўйлагандим, лекин сайтга маҳсулотлар, янгиликлар ва мақолаларни жойлаштириш учун нима қилиш кераклигини кўрсатишганда, бу менга жуда мураккаб туюлди. Булардан ташқари, хостинг учун ҳам пул тўлашим керак эди. Тўғрисини айтсам, нима қилишни билмай қолгандим.
Бир куни дўстларим билан кафеда ўтирганимизда улардан бири ўзига бутун бошли веб-сайтни бир-икки соат ичида яратганини, бунинг учун бир сўм ҳам сарфламаганини айтиб қолди. Ўзим учун сайт яратишда қатнашган киши сифатида бундай бўлиши мумкин эмаслигини айтиб, эътироз билдира бошладим. У эса гапларининг тасдиғи сифатида планшетида ўша яратилган сайтни кўрсатди. Менинг диққатимни сайтнинг пастки қисмидаги «Сайт Glotr.uz платформасида яратилган» деган жумла ўзига тортди.
Бу қандай ресурс эканлигига жуда қизиқиб қолдим ва ўша куниёқ шу сайтга кирсам, излаган нарсам мени кутиб турган экан. Бу – мустақил равишда сайт яратиш эди. Мени ўзига тортган асосий жиҳатлар – оддийлик ва самарадорлик эди. Шунчалик киришиб кетдимки, ўзим бир-икки соат ичида бутун бошли сайт яратдим.
Бу мен учун ҳақиқий ҳузур эди. Биринчидан, мен ниҳоят ўз талабларимга жавоб берадиган сайтни топгандим. Иккинчидан, сайтни ўзим мустақил равишда яратдим, бунгача дастурчи ва веб-дизайнернинг ёрдами керак бўлганди. Учинчидан, бу хориж сайти эмас, ўзимизнинг ресурс эди: уларнинг офисига бориб, бир пиёла чой устида дизайн ва ҳаттоки маркетинг юзасидан амалий маслаҳатлар олиш мумкин, хуллас ўзимизникилар.
Эртасига менга сайт яратиб берган веб-дизайнерлар билан боғланиб, Glotr.uz ҳақида гапириб бердим. Улар ўз навбатида асоссиз танқидларни ёғдира бошлади (ким ҳам мижозни қўйиб юборгиси келади), бироқ мен барибир хостингни Glotr.uz’га кўчиртирдим.
Мана, бир йилдан кўпроқ вақтдан буён Glotr.uz ресурси билан яқин ҳамкорлик қиламан. Таққослаш учун, Joomla сингари конструктор сайтларида маҳсулотнинг янги позициясини жойлаштириш учун 15−20 дақиқа вақт кетади, Glotr.uz’да эса бунга икки дақиқа кифоя. Ёш компаниямизда мен кўп вазифаларни бажаришимни инобатга олсак, бу фарқ анча катта. Бундан ташқари, менинг сайтим Glotr.uz’нинг маҳсулот ва хизматлар каталоги билан узвий боғлиқ бўлиб, сайтимга юкланган ҳар бир маҳсулотим Glotr.uz каталогининг тегишли категориясида автоматик тарзда пайдо бўлади. Ресурс билан доимо алоқада бўлиш мумкин. Ҳар қандай муаммо қўнғироқдан кейин қисқа муддат ичида тезкорлик билан ҳал этилади. Энг асосийси – бу ўз маҳсулоти ёки хизматини интернет орқали жаҳон бозорига мустақил равишда олиб чиқиш учун ҳақиқий имконият.
[divide style="2"]
Glotr.uz ҳақида
Glotr.uz ўзига хос ягона интернет савдо маркази бўлиб, у ерда исталган фойдаланувчи бир вақтнинг ўзида маҳсулот сотиши ва сотиб олиши мумкин. 2012 йилда ишга туширилган лойиҳада ҳозирда 5000 дан ортиқ компания ва 90 мингдан ортиқ таклиф қатнашмоқда.Тадбиркор Glotr.uz платформасида ўзи мустақил равишда бир неча дақиқа ичида сайт яратиши мумкин ва бунинг учун ҳеч қандай тўловни амалга оширишга ҳожат йўқ. Интернет-дўконга қўйилган ҳар бир маҳсулот автоматик равишда Glotr.uz каталогида ҳам пайдо бўлади ва бу ташрифчилар сони ошишига ёрдам беради.
Батафсил маълумот
Glotr.uz ҳақида батафсил маълумот билан Glotr.uz сайтидан ёки (+998-71) 150-67-76 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб олишингиз мумкин.Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)