Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳи фойдаланувчиси Самарқандда автобус ҳайдовчилари тамаки чекишини маълум қилиб, бундай ҳолатлардан бири акс этган фотосуратларни илова қилган.
Шунингдек, муаллиф фойдаланувчилар бундай ҳолатлар юзасидан қайси давлат муассасига шикоят қилиш лозимлиги бўйича маслаҳат сўраган. Фойдаланувчилар вилоятларда транспорт компаниялари хусусий эканлигини таъкидлаб, ҳар бири ўзи қоидаларни белгилашини маълум қилган.
Бундан ташқари, изоҳ қолдирган жамоат транспорти ҳайдовчиларининг тамаки чекиши ҳолатларини танқид остига олган ва Тошкент шаҳрида ҳам бундай ҳолат кўп учраши қайд этилган. Жумладан, фойдаланувчилардан бири «Самарқандлик ҳайдовчилар ҳам тошкентлик ҳамкасблари билан бирга малака оширганга ўхшайди» дея изоҳ қолдирган.
Изоҳ (0)