Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 5-туридан ўрин олган «Нафт» ҳамда «Пахтакор» клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди, деб хабар беради «Uff.uz».
Ризоийнинг 25-дақиқада урган голига Козак 35-дақиқада жавоб қайтарди.
Мазкур ҳисоб бироз қалтис бўлса-да, «Пахтакор» учун ҳали гуруҳдан чиқиш имконияти сақланиб турибди. Сўнгги турда «шерлар» ғалаба қозонишлари шарт бўлади.
ОЧЛ, 5-тур
«Нафт» – «Пахтакор»: 1:1
Голлар: Ризоий, 25 – Козак, 35
«Нафт»: Бейранванд, Куроши, Ҳажмуҳаммади, Лотфи, Алияри, Иззати (с), Камябиниа, Бозар, Мобали, Ризои, Мотаҳҳари
«Пахтакор»: Лобанов, Мерзляков, Кримец (с), Ораховац, Ҳошимов, Исматуллаев, Соҳибов, Андреев, Каримов, Козак, Сергеев.
Изоҳ (0)