2014 йил ноябридан бошлаб ҳозиргача бўлган даврда Япония смартфонлар бозорида энг кўп сотилган қурилма Asus Zenfone 5 бўлди, деб хабар бермоқда «3DNews.ru».
Айтилган давр мобайнида Asus Zenfone 5 Японияда жами сотилган смартфонларнинг 43 фоизини ташкил қилган. Ҳозир бу кўрсаткич 24,5 фоизгача тушиб қолган бўлса ҳам, етакчилик бой берилмаган. Унинг энг яқин таъқибчиси бўлган LG Nexus 5 бозорнинг 19,5 фоизини эгаллаган.
Apple, Sony, Sharp ва Fujitsu Япония смартфонлар бозорининг энг йирик таъминотчилари бўлган. Samsung эса ушбу мамлакатда унчалик муваффақиятга эришолмагани туфайли эндиликда смартфонларни ўз бренди остида сотмасликка қарор қилган: компания қурилмалари маҳаллий “Docomo” ва “au” операторлари логотиплари билан чиқарилади.
Изоҳ (0)