АҚШлик видеоблогер Samsung Galaxy S6 микротўлқинли печда зарядланиш-зарядланмаслигини текшириб кўрмоқчи бўлди, деб ёзади «Mail.ru».
Биринчи уриниш беш сония билан чекланди. Шуниси ҳайратланарлики, аккумулятор заряди нафақат кўпаймади, балки 74 фоиздан 69 фоизгача тушиб кетди ҳам. Кейинги уринишда телефон печда камроқ вақт ўтказган бўлса-да, қуввати яна 5 фоизга камайди.
Нашр таъкидлашича, микротўлқинли печга «сафар» Жанубий Корея компанияси флагмани ишлашига ҳеч қандай таъсир ўтказмади. Смартфон ёнди, сенсорли экрани ишлади, ҳеч қаери шишиб қолмади ва эриб кетмади.
Изоҳ (0)