Жиззах шаҳрида 26 ёшли киши ўз маҳалласига кириб келаётиб, ёшдаги фарқига қарамай дўстона муносабатда бўлган қўшнисига салом берди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Бироқ 19 ёшли йигит бирдан ҳақоратли сўзлар билан унга ташланиб пул талаб қилади. Кейин эса пичоқни олиб, унга зарба беради ва жабрланувчининг чўнтагидан 110 минг сўм пулни олиб қочади.
Яхшиямки, яра унчалик жиддий бўлиб чиқмайди. Жабрланувчи ички ишлар органларига мурожаат қилади. Икки соат ичида муқаддам судланган зўравон қўлга олинади. Ушбу ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)