Ахир устоз учун ўз шогирдининг ютуғи, ғалабасидан ортиқ фахр-ифтихор борми!?
Зарафшонлик 1-сонли ўрта мактабнинг физика ўқитувчиси Нодира Неъматовна Абдураҳмонова энг бахтли инсонлардан биридир. Ўз шогирдларининг ютуғини кўриш ҳар бир ўқитувчи учун бу фахр ва қувончдир. Нодира Неъматовнанинг 9-синф ўқувчиси Санжар Нормуродов рус тилида таълим олувчи ўз тенгқурлари ўртасида физика фанининг билимдони эканини намойиш қилиб, Cobo.uz танловининг ғолибига айланди ҳамда Lenovo ноутбукини қўлга киритди.
Бу жуда яхши, хўш, ахир Cobo.uz бизнинг ҳаётимизга илдам қадамлар билан кириб келмоқда-ку, Cobo.uz фойдаланувчилари ва совриндорлари кун сайин орамизда кўпайиб бормоқда-ку, дегувчилар ҳам топилади...
Эътиборли томони шундаки, ютуқ Санжарга топширилгач, у сўз олди ҳамда ҳамманинг кўз олдида ноутбукни (балки бу унинг ҳаётидаги илк бор «ўзи ишлаб топган» моддий бойликдир) унга билим берган азиз устозига совға қилди. Фикримизча, бу энг олий таҳсинга сазовор ҳақиқий йигитча иш бўлди!!!
Санжар Нормуродов − 26 нафар ғолиблардан биридир. Қаерда? Қачон? дейсизми?!
2015 йилнинг март ойида Cobo.uz навбатдаги «Наврўз - 2015» танловини ўтказди. Cobo.uz танлови иштирокчилари мактаб фанлари бўйича мамлакатимиздаги етук мутахассислар томонидан тақдим этилган дарс ишланмаларини мустақил тарзда ўрганиб чиқадилар ва айнан мана шу материаллар асосида тузилган тестларни ечадилар. Танлов тестлари бўйича энг юқори балларни тўплаган Cobo.uz фойдаланувчилари қимматли соврин эгаларига айланадилар.
Cobo.uz’нинг навбатдаги танлови 2015 йилнинг 25 апрелидан 10 майига қадар ўтказилади. Танловда Ўзбекистон мактабларининг барча 5−9-синф ўқувчилари, шунингдек, коллеж, лицей ҳамда ОЎЮ талабалари иштирок этишлари мумкин. Бош соврин сифатида 12 та ноутбук белгиланган. Янги танлов ҳақида мана шу ерда батафсил ўқиш мумкин.
Реклама ҳуқуқлари асосида.
Изоҳ (0)