Бугун, 17 апрель соат 21:00 да «Россия 1» телеканалида «Главная сцена» мусиқий лойиҳасининг суперфинали бўлиб ўтади. Унда тошкентлик Сардор Милано саҳнага чиқади, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Телетомошабинларнинг овоз бериш натижаларига кўра, бугун лойиҳа ғолиби маълум бўлади. Эслатиб ўтамиз, суперфиналга ҳар бир жамоадан бир кишидан — жами беш киши йўл олган. Улар орасида Арсен Мукенди, Александр Иванов, Ксения Дежнева, «Моя Мишель» гуруҳи ва Сардор бор.
23 ёшли иштирокчи Сардор Милано ўз ижроси билан кўплаб мухлислар эътиборига тушиб улгурди. У саралаш босқичида италиялик опера хонандаси Андрей Бочеллининг Con Te Partiro (Time To Say Goodbye), қўшиғини ижро этган бўлса, чорак финалда Nella Fantasia’ни куйлаган эди. Финал баҳсида Фред Меркурининг Queen номли композициясини ижро этган Сардор томошабинлар ва ҳайъат аъзолари эътиборини қозониб, суперфиналга йўлланма олганди.
Овоз бериш жараёни давом этмоқда. Унда «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари иштирок этишлари мумкин.
Изоҳ (0)