Хитой Тайпейи пойтахти Тайбе шаҳрида таэквондо WTF бўйича ўсмирлар, ёшлар ҳамда паратаэквондо бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Қитъанинг етакчи спортчилари қатори Ўзбекистоннинг ўсмир ва ёшлари ҳам Осиё биринчилиги медаллари учун баҳс олиб боряпти, деб хабар бермоқда Olamsport.com.
Кеча, 16 апрель куни кадетлар ўртасида ўтказилган мусобақа якунланди. 51 килограмм вазн тоифасида даянга чиққан Дурдонахон Абдуллаева бронза медалини қўлга киритди. Бир кун аввал Ўзбекистон кадетлари 1 та кумуш, 3 та бронза медали билан тақдирланган эди.
Ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 2 та кумуш, 8 та бронза медали бор.
Изоҳ (0)