Samsung Electronics компанияси NVIDIA’дан 14 нанометрли технологиялар бўйича тайёрланадиган янги график процессорлар учун буюртма олди, деб хабар бермоқда «3DNews.ru».
Шартнома қиймати «бир неча миллион доллар» деб баҳоланган бўлиб, бу Samsung’нинг Apple, Sony ва Qualcomm билан молиявий келишувларидан бир неча марта кам. Буюртмаларнинг бир қисмини Samsung’нинг шериги Globalfoundries қабул қилган.
Мутахассисларнинг қайд этишича, чиплар бозорида янги буюртмачиларни излаётган Samsung NVIDIA билан шартнома тузиш учун тўғри вақтни танлаган. Ушбу шартнома бизнесда дўстлар ҳам, душманлар ҳам бўлмаслигини яна бир бор тасдиқлаши таъкидланган.
Изоҳ (0)