1996 йилда Испания Суперкубогида «Атетико»ни мағлубиятга учратган «Барселона» асосий таркибида майдонга тушган футболчилардан тўрт нафари бугун бўлиб ўтадиган Европа Чемпионлар лигаси чорак финалида ўйнайдиган тўртала жамоанинг бош мураббийи ҳисобланади, деб хабар бермоқда «Sports.ru».
Ўша таркибда «Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Лоран Блан, «Барселона» устози Луис Энрике, «Порту» бош мураббийи Хуан Лопетеги ҳамда «Бавария» бош мураббийи Хосеп Гвардиола тўп сурган.
Изоҳ (0)