Чайковский номидаги XV Халқаро танловнинг расмий сайтида дастлабки тингловларга таклиф этилган иштирокчилар рўйхати эълон қилинди, деб хабар бермоқда Россия давлат мусиқий телерадиомаркази.
Жумладан, танловга 2009 йилда Лондонда бўлиб ўтган Халқаро пианиночилар танловида ғолибликни қўлга киритган ўзбекистонлик Беҳзод Абдураимов ҳам таклиф этилган.
Қайд этилишича, виртуал саралаш якунлари бўйича танлов ҳакамлари томонидан жами 61 нафар пианиночи, 50 нафар скрипкачи, 49 нафар виолончелчи ва 79 нафар вокал ижрочиси (40 эркак ва 39 аёл) танлаб олинган.
Изоҳ (0)