Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича 15 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнир якунланди, деб хабар беради «Olamsport.com».
17 мамлакатдан 103 нафар иштирокчи қатнашган мусобақада Ўзбекистоннинг спорт шарафини Жавоҳир Синдоров ҳимоя қилди. У сўнгги 9-турда қора доналарда озарбайжонлик Исмоил Исмоилзодани мағлубиятга учратди ва 9 имкониятдан 7 очко жамғарди. Фақатгина қўшимча кўрсаткичларга кўра Синдоров 6-ўринни эгаллади.
Бронза медалига эга чиққан қозоғистонлик Денис Махнёв ҳисобида ҳам айнан 7 очко бор. Турнир озарбайжонлик Абдулла Гайимбайли бош мукофотни қўлга киритди. Ҳамюрти сингари 8 очко тўплаган Вугар Асадли иккинчи ўринни банд этди.
Изоҳ (0)