Украина Ташқи ишлар вазирлиги бугунги кунда Донбассга тинчликпарвар кучлар жўнатилиши масаласи бўйича баҳоловчи миссия Украинага келиши учун барча имкониятлар мавжуд деб ҳисоблайди. Бу ҳақда муассаса вакили Евгений Перебийнис маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«Бу масалада ҳам БМТ, ҳам Европа Иттифоқи доирасида қизғин муҳокамалар кетмоқда. Биз буни барча ҳамкорларимиз билан муҳокама қиляпмиз. Кўпчилик ушбу ғояни ё бирданига қўллаб-қувватлаяпти, ё унга қатъиян қарши чиқмаяпти. БМТ бош котиби даражасида анча аниқ ечимларга ўтамиз, деб ўйлайман. Жумладан, ушбу миссияга керак бўладиган талабларни ўрганиш мақсадида БМТ миссияси Украинага келиши учун барча имкониятлар мавжуд», − деди Украина ТИВ вакили.Эслатиб ўтамиз, Украина Олий радаси президент Пётр Порошенконинг БМТ Хавфсизлик кенгаши ва Европа Иттифоқи кенгашига мамлакат ҳудудига тинчликпарвар кучларни киритишни сўраб мурожаат қилиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини қўллаб-қувватлаган эди.
Изоҳ (0)