Испания футбол федерацияси Тартиб-интизом қўмитаси «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг «Райо Валекано»га қарши ўйинда симуляция учун олган сариқ карточкасини бекор қилди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Бу огоҳлантириш Роналду учун мавсумдаги бешинчиси эди. У қоидага кўра «Эйбар»га қарши навбатдаги ўйинни ўтказиб юбориши керак эди.
Аммо вазиятни яхшилаб ўрганиб чиққан Тартиб-интизом қўмитаси аъзолари ўша вазиятда ҳакам Роналдуга ноҳақ сариқ карточка кўрсатган деб топди. Шу туфайли Роналду шанба куни бўладиган учрашувда майдонга тушиши мумкин.
Изоҳ (0)