БААнинг Ал Айн шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича Al Ain Youth U15 International Championship 2015 турнирида кеча иккита партия учрашувлари ўтказилди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Турнирда иштирок этаётган Ўзбекистоннинг ягона вакили Жавоҳир Синдоров (2116) аввалига қора доналарда иорданиялик Аъло Кабатуллоҳни мағлубиятга учратди.Лекин олтинчи партияда оқ доналарда ўйнашига қарамай, рейтингда ўзидан пастда (1969) турган эронлик Борна Derакшанига имкониятни бой бериб қўйди.
Бугун еттинчи партияда ўзбекистонлик шахматчи ўзи сингари 4 очкога эга бўлиб турган америкалик Муҳаммад Хезриан билан ҳисоб-китоб қилади. Жавоҳир Синдоров бугунги тур олдидан 4 очко билан турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра 20-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)