Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

1 апрель куни дунёдаги энг кекса аёл номини қўлга киритган америкалик Гертруда Уивер вафот этди, дея хабар бермоқда ТАСС.

Гертруда Уивер. Фото: ТАСС

Гертруда Уивер. Фото: ТАСС

Уивер 4 июль куни 117 ёшини қаршилаши керак эди. У ўз туғилган кунига АҚШ президенти Барак Обамани таклиф қилмоқчи эди.

Энди сайёрадаги энг ёши улуғ аёл номи яна бир америкалик Жералин Тэллига ўтди. У 1899 йил 23 майда туғилган бўлиб, айни пайтда Мичиган штати Детройт шаҳри ташқарисида истиқомат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 5 март куни 117 ёшини нишонлаган ва Ердаги энг кекса ҳисобланган япониялик Мисао Окава 1 апрель куни эрталаб вафот этган эди. Шундан сўнг Ердаги энг кекса аёл 116 ёшли Арканзас (АҚШ) фуқароси Гертруда Уивер деб эълон қилинган эди.

Таъкидлаш жоиз, Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида истиқомат қилувчи Тўти Юсупова ҳам 135 ёшида вафот этди. Бироқ у Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилмаган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди