Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қанча лавозимларга янги тайинланишлар бўлди. Бу ҳақда «Постда» газетаси хабар бермоқда.

Фото: gazeta.uz

Фото: gazeta.uz

Жумладан, подполковник Умидбек Боғибекович Отажонов Республика ИИВ Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасига бевосита бўйсунувчи Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлашни таъминлаш бўйича алоҳида милиция батальони командири лавозимига, подполковник Илҳомжон Камолиддинович Ортиқов Республика ИИВ Қоровул қўшинлари бош бошқармаси ҳарбий қисм командири лавозимига ва подполковник Фарҳоджон Пардаевич Қосимов Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек, подполковник Ўткир Каримович Бадалов Бухоро вилояти Қоракўл тумани ИИБ бошлиғи лавозимига, подполковник Раҳматулла Ҳотамович Тугалов Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ИИБ бошлиғи лавозимига, подполковник Аслиддин Муҳиддинович Жалолов Жиззах вилояти Арнасой тумани тумани ИИБ бошлиғи лавозимига, майор Жўрабек Мамирович Хожанов Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ИИБ бошлиғи лавозимига, майор Жаҳонгир Ғаппорович Ражабов Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди