«‘Сендан актриса чиқмайди, кадрга мос эмассан. На ижодда, на шахсий ҳаётда бирор нимага эришдинг...’ Бу сўзларни эшитиш, ‘ҳазм қилиш’, яна ортга ташлаб, ‘Барибир актриса бўламан’ дейишим осон бўлмади», – дея актриса Зуҳра Солиеванинг сўзларидан иқтибос келтирди «Суғдиёна» газетаси.
Зуҳра Солиева айнан танқидлардан сўнг ўзида куч топиб, ишончи шаклланганини қайд этди: «Бугун ўша мени ранжитган, тушкунликка тушиб қолишимга сабаб бўлган инсонлардан миннатдорман».
Актриса илк ролини 32 ёшида ижро этганини ёдга олар экан, ижодни кеч бошлаган бўлса-да орзуси армонга айланмаганидан хурсанд эканлигини таъкидлади.
«Ортга қараб ‘Уддаладим’, дейман. Ташқи кўриниш, атрофдагиларнинг фикри, танқидлар эмас, муҳими ўзингизда интилиш бўлиши кераклигига ишондим, бундан кейин ҳам ишониб яшайман», – деди ижодкор.
Изоҳ (0)