Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) шахматчиларнинг 1 апрель ҳолатига кўра янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, ҳамон амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен (2863 очко) пешқадамлик қиляпти, деб хабар беради Olamsport.com.
Италиялик Фабиано Каруана иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Америкалик Хикару Накамура эса учинчи ўринга кўтарилиб олди.
Рустам Қосимжонов дунё рейтингида 38-ўринни эгаллаб турибди. Ўтган ой билан таққослаганда, Қосимжонов ўз ўрнини бир поғонага пасайтирди. Таъкидлаш жоиз, Қосимжонов февраль ойида ўтказилган Тбилиси Гран-присидаги муваффақиятли иштироки сабаб март ойида етти ўринга кўтарилган эди.
Изоҳ (0)