Россиялик бир қатор таниқли шахслар Ice Kefir Challenge деб номланган флешмобда иштирок этишни бошлади, деб хабар бермоқда «Tjournal.ru».
Флешмоб иштирокчилари ўз устида кефир қуйиб, буни суратга тушириши ва эстафета топшириладиган кейинги уч кишининг номини айтиши зарур. Бу билан ташкилотчилар уч ёшгача бўлган болаларга бепул озуқа таклиф этувчи «Сутли ошхона» ижтимоий дастурига эътибор қаратишни режалаштираётгани айтилган.
Ҳозиргача акцияда хонанда Алексей Воробёв, комедия артисти Елена Воробей, актриса Анастасия Денисова, «СтарХит» журнали вакилалари ва балерина Анастасия Волочкова қатнашган. Тегишли суратлар остига қолдирилган изоҳларда бу 1 апрель ҳазили эканлиги ҳақидаги тахмин илгари сурилган, бироқ бу борадаги дастлабки фотосурат 29 март куни чоп этилган.
Акция номи ва ўтказилиш тартиби 2014 йилда оммалашиб кетган Ice Bucket Challenge флешмобидан олинган. Ўшанда жаҳон даражасидаги юлдузлар ва оддий интернет фойдаланувчилари ўз устиларидан совуқ сув қуйиб, хайриядан тушадиган маблағ амиотрофик склероз касаллигига чалинганларга сарфланиши айтилган эди.
Изоҳ (0)