Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Картал туманида жойлашган ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясининг офисига икки нафар қуролланган шахс бостириб кирди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Икки нафар қуролланган шахс бинога бостириб кириб, ҳаммадан ташқарига чиқишни талаб қилган. Кейин еттинчи қаватдаги хоналардан бирига кириб, ойналарни синдирган ва қилич сурати туширилган Туркия байроғини осиб қўйган.
Воқеа жойига полициянинг илғор бўлимлари етиб келган, ҳудудда йўл ҳаракати ёпилган, тез ёрдам машиналари навбатчилик қилмоқда. Ҳозирда безорилар бино ойналарини синдириб, ҳукуматга қарши шиорларни айтишда давом этмоқда.
Изоҳ (0)