Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти ташрифчиларнинг жониворларни озиқлантириш учун олиб кираётган озиқ-овқат маҳсулотлари олиб қўйилиб, махус қутига жойлаштирилишини маълум қилди. Ташрифчилар боғдан чиқиб кетаётганда ўз маҳсулотларини қайтариб олишлари мумкин.
Қатор огоҳлантиришлар ва тақиқларга қарамай, ташрифчилар ўзлари билан олиб келган озиқ-овқат маҳсулотларини қафасларга ташлаши оқибатида жониворларда овқатдан заҳарланиш ҳолати кузатилган, ҳаттоки Африка антилопаси нобуд бўлган эди.
Аввалроқ, ҳайвонот боғи маъмурияти айнан шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ташрифчиларга озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришни тақиқлаб қўйган эди.
Изоҳ (0)