2015 йил 29 март кундузи соат 11 дан 04 дақиқа ўтганда Наманган вилояти Чуст шаҳридаги 2 қаватли уйда ёнғин чиқиб, уйнинг бир қисми вайрон бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин хоналарнинг бирида ошхонадан сизиб чиққан табиий газ чақнашидан содир бўлган. Ёнғин оқибатида уйнинг конструктор тузилиши ёниб, зарар кўрган.Ёнғинни бартараф этиш жараёнида вайроналар остидан шу уйда яшовчи бир кишининг жасади топилган. Воқеа натижасида 3 фуқаро ҳар хил даражада тан жароҳати олган ва улар шифохонага юборилган. Айни пайтда вайроналарни тузатиш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)