Австралиялик 109 ёшли Алфи Дейт Филипп оролчасидаги пингвинлар учун иссиқ кийимчалар тўқиб, жониворсеварларни ҳайратда қолдирди, деб хабар бермоқда Animal Planet.
Қайд этилишича, қушларнинг яшаш жойи яқинида денгизга тўкилган нефтга тушиб кетгани туфайли пингвинлар ўз танасини исита олмай қолган. Уларни қутқариб қолиш учун юнгдан кийимчалар тўқишга тўғри келган.
Пингвинларни қутқариш жамғармаси вакилларининг сўзларига кўра, натижалар ҳайратланарли бўлган: Алфи сингари кўнгиллилар ёрдами эвазига 32 мингта пингвинга кийимча тўқиб кийдирилган.
Изоҳ (0)