Тошкент ҳайвонот боғида икки ёшли эркак Африка антилопаси нобуд бўлди, деб хабар бермоқда «Газета.uz». Жониворнинг ошқозонидан катта миқдорда зарарли материаллар, асосан полиэтилен пакетлар топилган.
Шунингдек, жониворнинг ўлимига ташрифчилар томонидан берилган янги пишган нон ҳам сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. У антилопанинг ошқозонида бошқа зарарли материаллар билан бирга ёмон ҳолатни келтириб чиқарган.
Аввалроқ, ҳайвонот боғи маъмурияти айнан шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ташрифчиларга озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришни тақиқлаб қўйган эди. Маъмурият яна бир марта ташрифчилардан жониворларга ўзлари билан олиб келган озуқаларни бермаслик, шунингдек еб бўлмайдиган нарсаларни қафасларга ташламасликни сўраган.
Изоҳ (0)