Дунёга машҳур France Football нашри 2014 йилда энг кўп пул ишлаб топган футболчиларнинг янги рўйхатини эълон қилди. Бу борада ҳам «Барселона» ва «Реал» етакчилари Лионель Месси ва Криштиану Роналду ўзаро рақобатчилик қилишди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Бу гал худди «Эл Классико»да бўлгани каби аргентиналик футбол юлдузи португалиялик ҳамкасбини ортда қолдирди. Нашр ҳисоб-китобига кўра, Месси 2014 йилда 65 миллион евро ишлаб топган. Бунга футболчининг «Барселона»даги маоши, қўшимча бонуслар ва ҳомийлик келишувларидан олган суммаси киради.
Иккинчи ўринни Криштиану Роналду эгаллаб турибди. «Реал» юлдузи Мессидан 11 миллион евро кам пул ишлаб топган – 54 миллион евро. Кучли учликка Мессининг жамоадоши Неймар 36,5 миллион евро билан якун ясаган.
Қолган ўринлар тақсимоти:
4. Тиаго Силва («ПСЖ») - 27,5 млн евро
5. Робин ван Перси («Манчестер Юнайтед») - 25,6 млн евро
6. Гарет Бэйл («Реал») - 23,8 млн евро
7. Уэйн Руни («Манчестер Юнайтед») - 22,5 млн евро
8. Златан Ибрагимович («ПСЖ») - 21,5 млн евро
9. Серхио Агуэро («Манчестер Сити») - 21,2 млн евро
10. Роберт Левандовски («Бавария») - 20,2 млн евро
Изоҳ (0)