Япон сейсмологлари узунлиги 900 километр бўлган Нанкай ёриғи атрофида 320 минг кишининг ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган кучли зилзила бўлишини тахмин қилмоқда, деб хабар берди «Российская газета».
Ҳукумат зарур бўлганда табиий офат ҳудудига уч кун ичида юборилиши мумкин бўлган ўзини мудофаа қилиш миллий кучлари жангчилари, полиция, ўт ўчирувчилар, қутқарувчилар ва ихтисослаштирилган техникадан иборат 137 минг кишилик гуруҳларни тайёрлаб қўйди.
Зилзила оқибатида Япония иқтисодиётига 220 триллион иена (1,8 триллион доллар) гача зарар етиши мумкин. Шунингдек, 2,5 миллионтагача уй бузилиб, 320 минггача одам ҳалок бўлиши мумкин. Соҳил бўйида яшовчи 340 минг киши эса зилзила оқибатида юзага келадиган цунами хавфи остида қолади.
Изоҳ (0)