«УЗ автомобилчилар клуби» ўзининг бўш вақтини ретро автомобилларни реставрация қилиш ва қайта тиклашга бағишлаган одамларни бирлаштирди, деб хабар бермоқда «MyTashkent.uz».
Ҳайдовчилар турли йилларда чиқарилган «Москвич», «Победа» ва «Волга» сингари автомобилларни тақдим этди. Жумладан, 1947 йилда ишлаб чиқарилган ГАЗ-М-20 «Победа» автомобили ҳам парадда иштирок этди. Экспонатлар орасида босиб ўтган масофаси жуда кам бўлган ва худди янгидек кўринадиган автомобиллар ҳам бор эди.
Тадбир нафақат катталар, балки ёш авлод вакилларининг ҳам катта қизиқишига сабаб бўлди. Иштирокчилар оилалари билан келиб, хоҳловчиларга ўз автомобиллари тўғрисида гапириб беришди.
Изоҳ (0)