Жорий йилнинг 10 март куни Samsung Electronics Co. Ltd компаниясининг вице-президент Сихо Жанг бошчилигидаги бош делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – маҳаллий Artel савдо белгиси вакиллари билан расмий учрашув ўтказиб, Artel савдо белгисининг амалдаги ишлаб чиқариш қувватларида сплит-тизимлар (маиший кондиционерлар)ни ишлаб чиқариш бўйича узоқ муддатли шартнома тузишдан иборат эди. Лойиҳа бўйича, Samsung бренди остида сплит кондиционерларни оммавий равишда ишлаб чиқариш 2015 йилнинг иккинчи ярим йиллигидан бошланиши кутилмоқда.
Айни вақтда, Samsung Electronics Co. Ltd компанияси 2015 йилда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 30 фоизини, кейинги уч йилда ушбу кўрсаткични 60 фоизга етказиш шарти билан ўзининг глобал Samsung савдо тармоқлари орқали МДҲ мамлакатлари ва яқин хориж давлатларига экспорт қилиш мажбуриятини ўз бўйнига олди.
Бундан ташқари, ушбу ташриф давомида хорижий делегация раҳбари Artel савдо белгиси билан бошқа шунга ўхшаш лойиҳаларга инвестиция киритишга тайёрлигини билдирди. Бунинг ёрқин далили сифатида Samsung компанияси вакиллари билан шахсий LED-мониторларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳа бандлари якуний кўринишда келишиб олинганини кўрсатиш мумкин. Ушбу қўшма маҳсулот Samsung бренди остида Artel’нинг ишлаб чиқариш майдонларилда, «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» ёрлиғи остида тайёрланади.
Шундай қилиб, Samsung Electronics Co. Ltd компанияси Artel савдо белгиси ишлаб чиқариш майдонларининг жаҳон стандартларига мос келиши, замонавий равишда таъминлангани, логистика ва сервис марказларининг автоматлаштирилганини алоҳида қайд этиб ўтди.
Реклама ҳуқуқлари асосида.
Изоҳ (0)