Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1/8 финал жавоб учрашувидан ўрин олган «Барселона» ҳамда «Манчестер Сити» клублари ўртасидаги учрашувда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Ўйинда ягона гол Иван Ракитич томонидан 31-дақиқада киритилди. «Шаҳарликлар» қанча ҳаракат қилишмасин мезбонлар дарвозасига йўл топа олишмади.Шу тариқа «Барселона» ишончли тарзда кейинги босқичга йўл олди.
Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал. Жавоб ўйини
«Барселона» Испания – «Манчестер Сити» Англия 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 31 Ракитич.
«Барселона» – тер Стеген, Дани Алвес (Адриано, 90), Пике, Алба, Мате, Инеста, Маскерано, Ракитич (Рафиня, 84), Неймар, Месси, Суарес.
«Манчестер Сити» – Харт, Саня, Демичелис, Компани, Коларов, Фернандино, Силва, Насри (Навас, 46), Туре (Бони, 72), Милнер (Лемпард, 87), Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Фернандино (15), Коларов (20), Силва (27), Насри (35), Дани Алвес (80), Демичелис (82).Биринчи ўйин – 2:1.
Изоҳ (0)