Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган «Пахтакор» ҳамда «Ал-Айн» клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди, деб хабар беради «Uff.uz».
Ўйин ёмон бошланмади. Биринчи бўлимда майдон эгалари ўйинни назорат қилишнинг уддасидан чиқди. Лекин иккинчи бўлимда ҳаммаси ўзгариб кетди.
Ягона гол учрашувнинг 60-дақиқасида Стох томонидан киритилди. Ўйин охирларида меҳмонлар битта кам бўлиб ҳаракат қилса-да, «Пахтакор» жавоб голни ура олмади.
Шу тариқа, «Пахтакор» мағлубиятни қабул қилиб олди.
Осиё Чемпионлар лигаси, 3-тур
«Пахтакор» — «Ал-Айн»: 0:1
Гол: Стох (60)
«Пахтакор»: Лобанов, Мерзляков, Кримец, Ораховац, Ҳошимов, Соҳибов, Махарадзе, Козак, Андреев, Искандеров, Сергеев.
«Ал-Айн»: Ҳолид Иса, Исмоил Аҳмад, Муҳаннад Салим, М. Ғариб, Фарис Жума, Жирес Экоко, М. Абдулраҳмон, Иброҳим Диаки, Аҳмад Барман, Стох, Мюн Жу.
Изоҳ (0)