Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувидан ўрин олган «Монако» ҳамда «Арсенал» клублари ўртасидаги учрашувда Арсен Венгер шогирдлари йирик ҳисобда ғалаба қозониш учун қўлларидан келган барча ишни қилишди. Бироқ биринчи ўйинда ўтказиб юборилган учта гол уларга қаттиқ панд берди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Учрашувнинг 36-дақиқасида Жиру лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 0:1. Иккинчи гол бўлса 79-дақиқага тўри келди, Ремзининг аниқ зарбаси учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди, 0:2. Аммо, бу камлик қилди.
Шу тариқа «Монако» биринчи учрашувдаги натижалари эвазига кейинги босқич масаласини ҳал қилди.
ЕЧЛ, 1/8 финал
«Монако» Монако – «Арсенал» Англия 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 36 Жиру, 0:2 – 79 Ремзи.
«Монако» – Субашич, Туре, Уоллес, Абденнур, Курзава, Дирар (Элдерсон, 86), Тулалан, Кондогбиа, Мартиал (Феррейра Карраско, 60), Моутиню, Бербатов (Бернарду Силва, 70).
«Арсенал» – Оспина, Белерин, Мертесакер, Коселни, Монреаль (Гиббс, 83), Коклен (Ремзи, 63), Касорла, Санчес, Ўзил, Уэлбек (Уолкотт, 72), Жиру.Огоҳлантиришлар: Санчес (42), Кондогбиа (52).
Изоҳ (0)