«Бунёдкор» ва «Лаҳвия» жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэл Лаудруп учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
«Натижадан жуда хурсандман. Рақиб ҳужумда ўйнашини билардик, шу боис ҳимоядан ўйнашга қарор қилдик. Ғалаба учун барча ишни амалга оширдик. Жамоамиз сардори тўқнашув натижасида жароҳат олди.
‘Бунёдкор’ жуда кучли жисмоний тайёргарликка эга жамоа. Улар учрашувнинг сўнгги дақиқаларигача майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш олиб бордилар. Бугунги ўйинни ‘Бунёдкор’нинг ‘Персеполис’га қарши ўйини билан таққослаш мумкин.
Тошкентликларнинг ҳали имконияти бор. Агар кейинги учта ўйинда максимал натижага эриша олса, жамоа кейинги босқичга чиқиши мумкин», − дейди Лаудруп.
Изоҳ (0)