«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси «Кексаларни эъзозлаш йили» давлат дастури муносабати билан 1941−1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига қатор имтиёзларни тақдим этади, деб хабар бермоқда «Infocom.uz».
Жумладан, 2015 йил 31 декабргача бир ой муддатга абонентларга маҳаллий даражада телефондан индивидуал фойдаланишда, ўрнатилган лимитдан ташқари қўнғроқларни амалга оширишларида чиқувчи қўнғироқлар учун 60 дақиқа ва шаҳарлараро сўзлашувлар учун 60 дақиқа бепул тақдим этади.
Шунингдек, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига «Қайд этилган телефония» хизматларига уланиш учун ўрнатилган тартибда имтиёзлар тақдим этилади. Имтиёзларга эга бўлиш учун телефон ўрнатилиши жойлари бўйича Uztelecom сотувлар офисларига мурожаат этиш мумкин.
Изоҳ (0)