Гандбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионатида ниҳоят илк ғалабани тантана қилди. Гуруҳдаги кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг, Гонконг терма жамоаси таслим этилди, деб хабар беради «Olamsport.com».
POPKI Sport Hall аренасида бўлиб ўтган мазкур ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси қизлари 35:16 ҳисобида зафар қучди. Ўзбекистон жамоаси таркибида Гулмира Нажмиддинова энг кўп 6 та голга муаллифлик қилди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Қозоғистон терма жамоаси Индонезиядан 68:5 ҳисобида устун келди.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичида аввалига Хитой терма жамоасига 25:42, кейин эса Қозоғистонга 23:40 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Энди Ўзбекистон терма жамоаси 19 март куни Индонезия билан ҳисоб-китоб қилади.
Эслатиб ўтамиз, Осиё қитъаси учун жаҳон чемпионатига 3,5 та ўрин ажратилган бўлиб, совринли учликдан жой олган терма жамоалар тўғридан-тўғри ЖЧ – 2015 йўлланмасига эга бўлади. Бронза медали учун баҳсда мағлуб бўлган терма жамоа эса плей-оффда бошқа қитъа жамоаси билан йўлланма тақдирини ҳал қилади.
Изоҳ (0)