Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани Ички ишлар бошқармасига 24 ёшли йигит ўзи жабр кўрган ҳодиса юзасидан ариза билан мурожаат қилди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Жабрланувчининг сўзларига кўра, автотураргоҳда унинг олдига номаълум киши келиб, унга ғалати овозда гапира бошлайди ва бундан жабрланувчи ўзини гўё гипноз ҳолатида ҳис қилиб, 3 миллион сўм пулини бериб юборади.
Жабрланувчи ва гувоҳлар берган кўрсатмаларга биноан гумонланувчининг фотороботи чизилди ва тез орада унинг шахси аниқланди: шу юзадан Тошкент вилоятида яшовчи 32 ёшли эркак қўлга олинди.
Изоҳ (0)