Тайинли ишнинг этагини тутмай, кайф-у сафо қилиб яшашга мойил бўлган йигит ўтган йилнинг 14 мартида Андижон шаҳридаги савдо марказларидан бирида жойлашган Paynet шохобчасига кириб, шу ерда ишловчи танишининг 1 миллион сўмдан қимматроқ турадиган iPhone русумли уяли телефонини қўнғироқ қилиб олиш учун сўраб, жуфтакни ростлади. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетаси хабар бермоқда.
Телефонни сотиб, улфатлари билан базм-жамшид уюштирган йигит маст ҳолда бир ҳамтовоғи билан бирор автоуловни қўлга киритиш режасини тузди. Улар кўчага чиқиб, келаётган Spark’ни тўхтатди. Машина шаҳарнинг А. Тўқаев берк кўчасига етиб келганида, йигитлар олдиндан ишлаб чиқилган режа асосида ҳайдовчига ҳужум қилди. Пичоқланган ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди. Йигитлар йўл-йўлакай яна бир ҳамтовоғини машинага миндириб олди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳаракати билан қотиллар тезда қўлга олиниб, ота оғир жиноятни яширган йигитга ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил-у 8 ой муддатга ахлоқ тузатиш жазосини тайинлади. Қотилликни содир этган йигитлар эса умрининг катта қисмини панжара ортида ўтказишга маҳкум қилинди, дейилади манбада.
Изоҳ (0)