Мусулмон уламолар халқаро уюшмаси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жаноблари вафот этишлари муносабати билан бутун ислом умматига чуқур ҳамдардлик билдириб, таъзия изҳор этади, деб хабар беради «Muslimaat.uz».
Шайх жаноблари Ўзбекистон Республикасининг собиқ муфтийси ва Мусулмон уламолар халқаро иттифоқининг васийлик кенгаши учинчи мажлисининг собиқ аъзоси бўлганлар.
Зикр қилинишича, Шайх Муҳаммад Содиқ Қуръони карим маъноларини ўзбек тилига таржима қилганлар. Бундан ташқари, у кишининг қаламига мансуб исломий илмлар соҳасида бир неча юзлаб китоблар ҳамда таржималар нашр этилган. Бу муҳтарам зотнинг дунё бўйлаб турли исломий анжуманларда қатнашганлари диққатга сазовордир.
Мусулмон уламолар халқаро уюшмаси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жанобларининг оила аъзоларига, шогирдларига, издошларига, муридларига ва барча мухлисларига ҳамда Ўзбекистон халқи, раҳбарлари ва ҳукуматига чуқур ҳамдардлик ва таъзия изҳор этади. Аллоҳдан ушбу марҳумни Ўз раҳмати ва мағфиратига олишини ҳамда дини ва миллатига тақдим этган улкан ишларини Ўз даргоҳида қабул этишини сўраб, у муҳтарамнинг барча мухлисларига сабр-у тоқат сўраб қолади.
Изоҳ (0)