Американинг Campaign for a Commercial-Free Childhood ташкилоти ўйинчоқ ишлаб чиқарувчи Mattel компаниясига мурожаат қилиб, ақлли Барби қўғирчоғини ишлаб чиқаришни сўради, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Қизлар учун мўлжалланган Hello Barbie қўғирчоғи болани тинглаб, унинг саволларига жавоб бера олади. Бунинг учун қўғирчоқ Wi-Fi’дан фойдаланиб овоз маълумотларини виртуал булутга жўнатади ва мос жавобни танлаб жавоб беради. Қўғирчоқ билан гаплашишни бошлаш учун Барби камаридаги махсус тугмани босиш лозим.
Ташкилотнинг фикрича, қўғирчоқ бола билан суҳбатда олган маълумотлар реклама берувчилар томонидан тижорат мақсадларида фойдаланилиши мумкин. Бундан ташқари, хакерлар бу маълумотларни интернет-серверлардан ўғирлаши мумкин. Ишлаб чиқарувчилар эса бундай айбловларни рад этмоқда.
Изоҳ (0)