2015 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Эдгарни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар берилди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Британия муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, шунингдек, баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)