«Яндекс» қидирув хизмати фойдаланувчилар томонидан 2014 йилда энг кўп изланган сўзлар рўйхатини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Компания маълумотига кўра, сўровларнинг 95 фоизи кундалик ҳаётнинг турли жабҳалари − таълим, турмуш муаммоларини ечиш, кўнгилочар соҳалар бўлган. Фойдаланувчилар турли атамалар ва нотаниш сўзлар, янги сўзлар, мемлар, янги хизматлар, байрамларнинг маъносини қидирган.
2010−2013 йилларда деярли бир хил сўзлар: «севги», «имхо», «лизинг», «эпитет», «аккаунт», «wи-фи», «франшиза» кабилар кўп изланган. 2014 йилда эса энг кўп қидирилган 25 та сўздан 13 таси янги бўлган. Сўнгги 5 йилда илк марта «севги» сўзи 1-ўринни эгаллай олмаган. «Селфи» биринчи, «майдан» иккинчи, «СНИЛС» учинчи кўрсаткични қайд этган.
Изоҳ (0)