Apple корпорацияси ўзининг биринчи ақлли соати Apple Watch’ни 24 апрелдан сота бошлайди, дея хабар бермоқда Meduza. Қурилмани икки ҳафта олдинроқ буюртма қилиш мумкин бўлади.
9 март куни бўлиб ўтган тақдимотда Apple Watch нархи 349 доллардан бошланиши маълум қилинди, бу 38 миллиметрли, алюминий корпусли Apple Watch Sport моделидир. 42 миллиметрли модель 399 долларга тушади.
Пўлат Apple Watch эса тасмасига қараб 549 дан 1049 долларгача қийматда сотилади.
Ва ниҳоят, энг қиммат — олтин Apple Watch Edition эса 10 минг доллардан сотувга чиқади.
Изоҳ (0)